24 декабрь куни Туркманистон Марказий сайлов комиссияси келаси йил 12 февралида бўлиб ўтажак президентлик сайлови учун номзодларни рўйхатга олиш жараёнини бошлади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
МСК 4 нафар номзодни рўйхатга олди. Булар мамлакатнинг амалдаги раҳбари, Демократик партия вакили Гурбангули Бердимухамедов, "Рысгал" тижорат банки акционерлари бошқаруви раиси, Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси номзоди Бекмират Аталиев, Аграр партиянинг Мари вилояти бўйича қўмитаси раҳбари Дурдиклич Ўразов ва Озиқ-овқат саноати Давлат бирлашмаси раҳбари ўринбосари Максат Аннанепесов. У фуқаролар ташаббуси билан ўз номзодини илгари сурган.
Мамлакат қонунчилигига кўра, номзодлар рўйхатга олинганидан сўнг, президентлик ташвиқот кампанияси бошланади. Номзодлар рўйхатга олинган кундан бошланувчи сайловолди ташвиқоти сайловга бир кун қолганида якунланади.
Республика Конституциясига мувофиқ, Туркманистонда туғилган, 40 ёшга тўлган, давлат тилини яхши билган, охирги 15 йилда мамлакатда истиқомат қилган ва ишлаган фуқаро президентликка сайланиши мумкин. Янги президент 7 йилга сайланади ва қасамёд қабул қилганидан кейин лавозимига киришади.
Бердимухамедов учун бу президент сайловлари учинчиси бўлади, у биринчи марта 2007 йилда, иккинчи марта эса 2012 йилда сайловларда иштирок этган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди