
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти йўловчиларидан бирининг жасади Қора денгиз ҳудудида топилди. Бу ҳақда Kun.uz сайти манбаларга асосланиб хабар берди.
"Сочи қирғоқларидан 6 километр ичкарида Ту-154 самолёти қулаши туфайли қурбон бўлган йўловчиларнинг бири жасади топилди. Жасад қутқарув кемасига олиб чиқилган", — дея маълумот берган Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари генерал-майор Игорь Конашенков.
Адлер аэропортидан учиб чиққан самолёт бортида Россия ҳаво-космик кучларининг Суриядаги Хмеймим авиабазасида хизмат ўтаётган авиагуруҳни Янги Йил билан табриклашга йўл олган Александров номли ансамбль мусиқачилари, ҳарбий хизматчилар ва 9 нафар журналист бор эди.
Самолёт радарлардан ғойиб бўлганидан бир муддат ўтиб Сочи қирғоғидан 1,5 километр ичкарида, Қора денгизда 50–70 метр сув остида самолёт корпусининг бўлаклари топилди.
Тергов қўмитаси вакили Светлана Петренконинг маълум қилишича, самолёт бортида 83 йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат жойида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилмоқда, унда мудофаа вазирлиги фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар