Тибетдаги Эверест тоғининг шарқий қисмида кучли қор бўрони туфайли қарийб минг киши лагерларда қамалиб қолган. Хитой маълумотларига кўра, қутқарув ишлари бошланган ва айрим сайёҳлар эвакуация қилинган.
Қор ёғиши жума оқшомидан бошланган ва кучайган. Айрим чодирлар қор оғирлигидан қулаган, сайёҳлардан баъзилари совуқ уришидан азият чекмоқда. Шу сабабли Эверест манзарали ҳудудига кириш вақтинча тўхтатилди.
Ҳудудда оғир об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Непалда кучли ёмғирлар тошқин ва кўчкиларга сабаб бўлиб, камида 47 киши ҳалок бўлган. Хитойда эса “Матмо” тўфони туфайли 150 минг киши кўчирилди.
8 849 метр баландликдаги Эверест дунёдаги энг баланд чўққи бўлиб, ҳар йили кўплаб сайёҳлар бу ерга чиқишга ҳаракат қилади. Сўнгги йилларда бу ҳудудда хавфли ҳолатлар кўпайган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!