Рубио АҚШнинг келаси президенти сифатида кимни кўрмоқда?

1 дақиқа ўқиш217
Рубио АҚШнинг келаси президенти сифатида кимни кўрмоқда?

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Жей Ди Венсни келгуси президентлик сайловларида энг кучли номзод сифатида тилга олди. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган суҳбатида маълум қилди.

“Менимча, агар у номзодликка қарор қилса, Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Жей Ди Венс Республика партиясидан кейинги президентликка асосий даъвогар бўлади”, — деди Рубио. У, шунингдек, Венсни ўзининг яқин дўсти сифатида таърифлаб, унинг фаолиятини юқори баҳолади.

Рубионинг таъкидлашича, Венс ҳозирги президент жамоасида фаол иш олиб бориб, Доналд Трампнинг сиёсий дастурини амалга оширишда муҳим рол ўйнамоқда.

Сўнгги ойларда Жей Ди Венснинг сиёсий келажаги АҚШда фаол муҳокама қилинмоқда. Трамп ўтган август ойида уни MAGA (“Make America Great Again”) ҳаракатининг “энг эҳтимолий вориси” деб атаган. Reuters ва Newsweek манбаларига кўра, Венс ва Рубио Трампдан кейин Республика партиясидаги асосий номзодлар сифатида кўрилмоқда.

Шунингдек, Венс аввалроқ агар Трампга нимадир бўлса, президентлик лавозимини қабул қилишга тайёр эканини билдирган. Сиёсий кузатувчилар фикрича, унинг вице-президентлик тажрибаси сайловчилар олдидаги обрўсини янада мустаҳкамлайди.

Марко Рубио эса ҳозирча ўзини президентликка номзод сифатида кўрмаётганини айтар экан, Венсни “кучли ва истиқболли сиёсатчи” сифатида таъкидлади. Шу тариқа, Республика партияси ичида 2028 йилги сайловлар бўйича дастлабки кураш аллақачон бошлангани кузатилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?