date
Add

Туркия газ сиёсатини ўзгартирмоқда

Туркия газ сиёсатини ўзгартирмоқда

Туркия 2028-йилгача газ эҳтиёжининг ярмидан кўпини маҳаллий ишлаб чиқариш ва АҚШдан импорт қилинадиган суюқлаштирилган газ орқали қопламоқчи. Бу ўзгариш Россия ва Эроннинг Европадаги асосий бозорини камайтириши мумкин.

АҚШ Туркиядан Россия ва Эрон билан энергия алоқаларини камайтиришни сўрамоқда. Президент Доналд Трамп сентябрь ойида Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувда Россиядан газ харидини қисқартиришни таклиф қилган.

Ҳозир Россия Туркиянинг энг йирик газ етказиб берувчиси, аммо улуши камаймоқда. Айрим қувур шартномалари тез орада тугайди. Шу сабабли Туркия АҚШ ва Жазоирдан газ импортини оширяпти ва маҳаллий ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда.

Мутахассислар фикрича, Туркия келажакда ўз газини ва импорт қилинган газни Европага сотиши мумкин. Бу мамлакатнинг энергия хавфсизлигини кучайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия газ сиёсатини ўзгартирмоқда