date

Туркияда қорнида гиёҳванд олиб ўтган эронликлар ушланди

Туркияда қорнида гиёҳванд олиб ўтган эронликлар ушланди

Туркиянинг Ушоқ вилоятида ўтказилган махсус операция давомида гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилинган бир неча Эрон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг наркотикларга қарши кураш бўлими маълум қилди.

Маълумотларга кўра, операция вақтида гумонланувчиларнинг ёнидан 1,5 килограммдан ортиқ метамфетамин мусодара қилинган. Модданинг бир қисми уларнинг яшаш жойидан топилган, қолган қисмини эса жиноятчилар қорнида олиб ўтишга уринишган.

Расмий маълумотларга кўра, тадбир Эрондан Туркияга гиёҳванд моддалар олиб кириш билан боғлиқ разведка маълумотларига асосланган. Кузатув жараёнида 3 нафар гумонланувчи Эрондан Измирдаги Аднан Мендерес аэропортига етиб келгани ва кейин такси орқали Ушоқ вилоятига йўл олгани аниқланган.

Қўлга олинганлар тиббий кўрик учун шифохонага олиб кетилган. Рентген текшируви натижасида уларнинг ошқозонида метамфетамин капсулалари борлиги фош этилган. Суд Эрон фуқароларини ҳибсда сақлашга қарор чиқарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда қорнида гиёҳванд олиб ўтган эронликлар ушланди