Туркия полицияси томонидан жиноят оламида «Жаҳаннам Нажоти» (Cəhənnəm Necati) лақаби билан танилган 53 ёшли Жўшқун Арабажи қўлга олинди. Бу ҳақда Türkiye Today нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, у шунингдек «Кёлн отаси» номи билан ҳам машҳур бўлган. Арабажи йиллар давомида пул ювиш, товламачилик, гиёҳванд моддалар савдоси ҳамда қурол контрабандаси билан шуғулланганликда айбланмоқда.
Жиноятчи 7 октябрь куни Измир халқаро аэропортида ҳибсга олинган. У Интерпол томонидан халқаро қидирув рўйхатига киритилгани маълум қилинган.
Ҳозирда Арабажига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг Туркия ва Европадаги жиноий алоқалари ўрганилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар