Италиялик Летисия Галлини 105 ёшини ҳамкасблари билан бирга иш жойида нишонлади. Унинг туғилган кунидан лавҳа жамиятда катта қизиқиш уйғотди — видео 24 соат ичида 1,5 миллион марта кўрилди.
Летисия Брунате шаҳридаги пойабзал фабрикасида 70 йилдан зиёд меҳнат қилган. Корхонага унинг отаси 1926 йилда асос солган ва у ҳатто Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳам ишлаб чиқаришни тўхтатмаган.
Туғилган кунида ҳам Летисия одатдагидек офисида эди. Ҳамкасблари унинг юз йиллик тўйини унутилмас хотирага айлантириш учун байрам уюштиришди. “Бизнинг раҳбаримиз Летисия Галлини 105 ёшга тўлди — ва у ҳали ҳам ёшдек фаол!”, — деб ёзган компания видеога изоҳ сифатида.
Қизиқ, бир неча ой аввал АҚШда ҳам 105 ёшли аёл туғилган кунини гольф майдонида нишонлаб, спорт билан ярим асрдан буён шуғулланишини айтган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!