date

АҚШда давлат ходимларини ишдан бўшатиш бошланди

АҚШда давлат ходимларини ишдан бўшатиш бошланди

АҚШ ҳукуматида кенг кўламли ишдан бўшатиш тўлқини бошланди, деб “X” ижтимоий платформасида Оқ уй Бюджет бошқармаси раҳбари Расс Воут маълум қилди, деб NBC News ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, қисқартиришлар ички ишлар, миллий хавфсизлик, ғазначилик, таълим, энергетика, шаҳарсозлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги бошқармалар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигига тааллуқли. Ишдан бўшатилганлар сони расман эълон қилинмади.

Соғлиқни сақлаш ва ички хавфсизлик департаментлари раҳбарлари бу чораларни “бюрократияга қарши кураш” деб атади. Бу қарор ҳукумат фаолиятидаги вақтинчалик танаффус фонида қабул қилинган бўлиб, Оқ уй бу сафар ишчиларни вақтинча эмас, тўғридан-тўғри ишдан бўшатишни маъқул кўрди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда давлат ходимларини ишдан бўшатиш бошланди