2025 йил 1 ноябрдан бошлаб АҚШ Хитой маҳсулотларига нисбатан қўшимча 100 фоизлик бож тўловини жорий этади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп Truth Social тармоғида маълум қилди, деб хабар берди.
“1 ноябрдан (ёки Хитойнинг кейинги ҳаракатларига қараб олдинроқ) бошлаб АҚШ томонидан Хитойга 100 фоизлик тариф жорий қилинади. Бу ҳозирги тарифлардан ташқари бўлади”, – деб ёзди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, бу чора Хитойнинг 1 ноябрдан деярли барча маҳсулотларига экспорт чекловларини жорий этиш режасига жавоб сифатида қабул қилинмоқда.
Шу кунидан бошлаб АҚШ, айниқса дастурий таъминот ва икки мақсадли – яъни фуқаролик ва ҳарбий соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган технологияларга нисбатан экспорт назоратини ҳам кучайтиради.
Янги тартибларга кўра, Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотда оз миқдорда нойоб ер металлари бўлса ҳам, экспорт қилиш учун махсус лицензия талаб этилади. Бу талаб фақат металларга эмас, балки уларни қазиб олиш, қайта ишлаш, утилизатсия ва магнет материаллар ишлаб чиқариш технологияларига ҳам тааллуқли бўлади.
Хитой ҳукумати бу чекловларни миллий хавфсизлик, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тарқалишни назорат қилишга оид халқаро мажбуриятларни бажариш мақсадида киритганини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!