date

Афғонистон ва Покистон чегарасида тўқнашув

Афғонистон ва Покистон чегарасида тўқнашув

Афғонистон Толибон ҳукумати Покистон билан чегарада ҳарбий тўқнашув бўлганини тасдиқлади. Толибон вакиллари 58 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлгани, 30 киши яралангани ҳақида маълум қилди.

Толибон бу ҳужумни “жавоб зарбаси” деб атади. Уларнинг айтишича, Покистон аввал Афғонистон ҳудудидаги бозорни бомбардимон қилган ва тинч аҳолига зарар етказган.

Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақвий бу ҳужумларни “асоссиз” деб атади. У мамлакати бунга қатъий жавоб беришини, ҳар бир ҳужумга жавобан чоралар кўрилишини билдирди.

Чегарадаги Торхам ва Чаман ўтиш жойлари ёпилди, юзлаб юк машиналари тўхтаб қолди. Саудия Арабистони ва Қатар эса томонларни вазминликка ва мулоқотга чақирди.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ва Покистон чегарасида тўқнашув