date

Италия жанубида иш ўринлари ортмоқда

Италия жанубида иш ўринлари ортмоқда
Италиянинг жанубий вилоятларида сўнгги йилларда иқтисодий фаоллик ошмоқда. Илгари шимолга ёки чет элга кетган кўплаб одамлар эндиликда иш топиш имконияти яхшилангани сабабли ватанга қайтмоқда.

Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан қурилиш ва инфратузилма ишлари кенгаймоқда. 2022–2024-йилларда жанубда иқтисодиёт 8,6 фоизга ўсди. Иш ўринлари, айниқса, қурилиш соҳасида кўпаймоқда.

Энг йирик лойиҳалардан бири — Сицилия билан Италия материгини боғлайдиган Мессина кўприги қурилиши. Бу лойиҳа минглаб одамлар учун иш яратиши кутилмоқда.

Мутахассислар фикрича, жанубда иқтисодий ўсиш давом этса, одамлар шимолга кўчиш ўрнига ўз юртида қолишни афзал кўради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италия жанубида иш ўринлари ортмоқда