Буюк Британиянинг Оксфордшир вилоятида қадимий динозавр излари топилди. Олимлар тош ва тупроқ қазиб олинадиган ҳудудда узунлиги 220 метр бўлган излар йўлини аниқлашди. Бу топилма дунёдаги энг узун динозавр изларидан бири ҳисобланади.
Излар узун бўйинли ўтхўр сауропод динозаврга тегишли бўлиши мумкин. Айримлари бир метрга яқин бўлиб, динозавр лойда юриб қолдирган излар деб тахмин қилинмоқда.
Олимлар бу изларни ўрганиб, динозаврларнинг қандай юрганини ва қачон тўхтаб қолганини аниқлашмоқда. Баъзи излар орасидаги масофа динозавр бир зум тўхтаганини кўрсатади.
Мутахассислар бундай топилмалар динозаврлар ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга эканини айтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар