date

Трамп Яқин Шарқда тинчлик битимини эълон қилди

Трамп Яқин Шарқда тинчлик битимини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Яқин Шарққа сафари давомида Ғазо бўйича янги келишувни эълон қилди. Битимга кўра, уруш тўхтатилади, гаровдаги Исроил фуқаролари озод қилинади ва фаластинлик маҳбуслар қайтарилади. Трамп бу кунни “тарихий” деб атади.

Трамп Тел-Авивда Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху томонидан кутиб олинди. У Исроил парламентида сўзга чиқиб, уруш якунланганини билдирди ва “Янги Яқин Шарқ” бошланди, деди.

Сўнг Трамп Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрига борди. Бу ерда Исроил ва Ҳамас ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтди. Маросимда Миср президенти Абдел Фаттаҳ ас-Сисий ҳам иштирок этди.

Мутахассислар бу келишувни муҳим қадам деб атамоқда, бироқ минтақада тинчликни сақлаш ҳали ҳам мураккаб масала бўлиб қолмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Яқин Шарқда тинчлик битимини эълон қилди