Олмаота вилоятида икки кишининг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Маълумотларга кўра, фожиа Жалпақсой қишлоғида содир бўлган. Тасдиқланмаган маълумотларга асосан, 34 ёшли ВАЗ ҳайдовчиси асосий йўлда ҳаракатланаётган Hyundai Grandeur’га йўл бермаган. Ушбу автомобил рулида эса 13 ёшли бола бўлган.
Қаттиқ зарба натижасида Hyundai устунга бориб урилган. Натижада ВАЗ ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, бола эса шифохонага етказилган.
Вилоят полицияси маълум қилишича, ҳодиса 13 октябрга ўтар кечаси соат 00:30 ларда рўй берган. Терговчилар ЙТҲ юзасидан жиноий иш қўзғатишган ва ҳозирда воқеа сабаблари бўйича холис текширув ишлари олиб борилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар