Ғазо секторининг Миср билан туташ Рафаҳ чегара пункти душанба куни қайта очилади. Бу ҳақда Фаластиннинг Мисрдаги элчихонаси маълум қилди. Чегара 2024-йил майидан бери ёпиқ эди. Эндиликда Мисрда яшовчи фаластинликларга Ғазога қайтиш имконияти яратилади.
БМТ маълумотига кўра, сўнгги ҳафталарда Ғазога ҳар куни ўртача 560 тонна озиқ-овқат кириб келмоқда, аммо бу эҳтиёжни тўлиқ қоплай олмаяпти. Уруш ва блокада туфайли Ғазода озиқ-овқат ва дори-дармон танқислиги давом этмоқда.
Рафаҳ пункти Исроил кучлари Ғазо томонини назоратга олгач ёпилган эди. Эндиликда Мисрда яшовчи фаластинликларга Ғазога қайтиш имконияти яратилади.
БМТ маълумотига кўра, 400 дан ортиқ киши очликдан ҳалок бўлган. Исроил бу рақамларни рад этмоқда, бироқ ёрдам етказишдаги чекловлар сақланиб қолмоқда.