date

Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода 11 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода 11 киши ҳалок бўлди

Ғазонинг шимолида Исроил танки автобусни уриши натижасида бир оиланинг 11 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ҳамас бошқарувидаги фуқаролик мудофааси маълум қилди. Қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Маълумотларга кўра, Абу Шабан оиласи ўз уйларини кўриш учун қайтаётган пайтда автобус Зайтун туманида нишонга олинган. Бу воқеа ўтган ҳафта эълон қилинган сулҳдан кейинги энг кўп қурбон билан боғлиқ ҳодиса бўлди.

Исроил армияси автобус “шубҳали транспорт воситаси” бўлгани учун ўт очилганини билдирди. Ҳамас бу айбловни рад этиб, тинч аҳолига қарши ҳужум амалга оширилганини айтди.

Ҳозирча воқеа тафсилотлари тўлиқ маълум эмас. Исроил мудофаа вазири чегара ҳудудларини аниқ белгилаш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳужуми оқибатида Ғазода 11 киши ҳалок бўлди