Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни қайта йўлга қўйишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, гаровда бўлганларнинг озод қилиниши билан Исроил энди ҲАМАСга қарши жангни янада қатъий тарзда давом эттириши керак.
Исроил армияси ҳам охирги соатларда Ғазо ҳудудидаги ўнлаб объектларга ҳаво зарбаларини амалга оширганини маълум қилди. Ҳужумлар вақтида 120 дан зиёд ўқ-дори ишлатилган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 2025 йил 10 октябрда кучга кирганди. Бироқ 19 октябрда Исроил қўшинлари Рафаҳ ҳудудига ҳаво ҳужумлари уюштирди. The Times of Israel нашри ёзишича, бу зарбалар Исроилга қилинган ҳужумларга жавоб сифатида амалга оширилган.
Сўнгги воқеалардан сўнг Исроил расмийлари уришни тўхтатиш режимига амал қилишни қайта йўлга қўйишини маълум қилган, бироқ ҳар қандай тажовуз ёки келишув бузилишига кескин жавоб берилишини таъкидлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!