date

Тайра Бенкс “иссиқ музқаймоқ” билан Австралияни лол қилди

Тайра Бенкс “иссиқ музқаймоқ” билан Австралияни лол қилди

Машҳур супермодел ва тадбиркор Тайра Бенкс ўзининг янги ғояси билан яна бир бор эътибор марказида. Унинг Smize & Dream компанияси Hot Mama деб номланган “иссиқ музқаймоқ”ни сотувга чиқарди, деб ёзади CNN.

Маълумотларга кўра, компания Австралияда аллақачон катта муваффақиятга эришган. Тайра энди лойиҳани АҚШда ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда — яқин вақтларда мамлакатда махсус Ҳот Мама кафелари очилади.

Бенкс ижтимоий тармоқларда маҳсулотни тарғиб қилиб, унинг оддий ичимликлардан фарқли эканини таъкидлади:

“Бу латте ҳам эмас, иссиқ шоколад ҳам эмас. Бу — суюлтирилган иссиқ музқаймоқ! Суюқ, илиқ ва ичиш учун тайёр. Буни ичиш мумкин, болам,” — дейилади реклама ролигида.

Ҳот Мама оддий музқаймоқ эмас — у махсус усулда чайқалиб, иситилади ва натижада суюқ, қаймоқсимон ва юмшоқ консистенсия ҳосил қилади. Бу эса уни тўғридан-тўғри стакандан ичиш имконини беради.

Ижтимоий тармоқларда янги маҳсулот муҳокамаси қизғин. Айримлар бу ғояни “гениал” деб баҳолашса, бошқалар ҳануз тушуниб улгурмаяпти — музқаймоқни иссиқ қилиб ичиш қай даражада мантиқий?

Шундоқ бўлса-да, Тайра Бенкснинг “иссиқ музқаймоқ”и ҳозирнинг ўзидаёқ дунё бўйлаб қизиқиш уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тайра Бенкс “иссиқ музқаймоқ” билан Австралияни лол қилди