АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарқдаги вазият юзасидан янги баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, агар ХАМАС тинчлик келишувларига амал қилмаса, Америка Қўшма Штатларининг минтақадаги иттифоқчилари Ғазо ҳудудига қудратли ҳарбий кучлар билан киришга тайёр турибди.
Трамп таъкидлашича, ҳозирча ХАМАСнинг “тўғри қарор қабул қилишига” умид мавжуд. Бироқ, агар улар тинчликни сақлаш бўйича ўз зиммасидаги масъулиятни бажармаса, ҳаракатнинг оқибати “жуда тез ва шафқатсиз” бўлиши мумкинлигини уқтирди.
Президентнинг бу сўзлари ХАМАС ва Исроил ўртасидаги келишув жараёнларига яна бир бор жиддий эътибор қаратди. Таҳлилчиларнинг фикрича, Вашингтоннинг бу қатъий позицияси минтақада тинчликни сақлаб қолишга бўлган босимни янада кучайтиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар