
Россия президенти Владимир Путин бир қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларига Рождество ва кириб келаётган Янги йил муносабати билан қутлов йўллади.
Кремль матбуот хизматига асосланиб Кун.уз сайти хабар беришича, бундай мактуб АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампга ҳам жўнатилган. Унда сиёсатчининг расман лавозимига киришганидан сўнг томонлар муносабатларни тиклаш бўйича қадамларни қўйишига умид билдирилган.
Трампга йўлланган мактубда айтилишича, “сўнгги йилларда мамлакатлар дуч келаётган жиддий глобал ва минтақавий масалалар рус-америка муносабатлари замонавий дунёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим омил бўлиб қолишини кўрсатиб берди”.
Маълумотларга кўра, Путин МДҲ давлатларининг барча етакчиларига қутлов юборган, бироқ Украина президенти Петр Порошенкони эътибордан четда қолдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар