date

Қозоғистонда собиқ амалдор жанжал ортидан калтакланиб ўлдирилди

Қозоғистонда собиқ амалдор жанжал ортидан калтакланиб ўлдирилди

Қозоғистон пойтахти Остонада давлат арбоби ва президентнинг собиқ маслаҳатчиси Ержан Бабақумаров калтакланиб ўлдирилди.

Маълумотларга кўра, 56 ёшли собиқ амалдор 29 октябрь кечаси бошига ва танасига етказилган оғир жароҳатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Полиция билдиришича, фожиа аввалроқ учрашган икки эркак ўртасидаги жанжал ортидан содир бўлган.

Гумонланувчи ҳибсга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Терговчилар ҳозирда жиноят сабабларини ва ҳолатнинг аниқ тафсилотларини ўрганмоқда.

Ержан Бабақумаров 1969 йил 2 мартда Талдиқўрғон вилоятида туғилган. У сиёсий фанлар номзоди бўлиб, Қозоғистон давлат бошқарувида муҳим лавозимларда фаолият юритган.

У 1996 йилдан бери Президент Администрацияси, Бош вазир девони ва Марказий коммуникациялар хизматида турли масъул лавозимларни эгаллаган. Шунингдек, 2019–2022 йилларда Олмаота шаҳар ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган.

Ҳозирда Остона полицияси қотиллик бўйича жиноят ишини қўзғатган ва тергов ишлари давом этмоқда. Мутахассислар бу воқеани мамлакат сиёсий доираларида катта резонанс келтириши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда собиқ амалдор жанжал ортидан калтакланиб ўлдирилди