Австралияда 100 йиллик аскар хати солинган шиша топилди

Ғарбий Австралиянинг Эсперанс шаҳри яқинидаги Уортон-Бич пляжида 1916-йил 15-августда ёзилган иккита хат солинган шиша идиш топилди. Хатлар Биринчи жаҳон уруши пайтида ҲМАТ A70 Балларат кемасида хизмат қилган 27 ёшли Малколм Невилл ва 37 ёшли Уилям Харли томонидан ёзилган. Невилл хатини топган одамдан уни онасига етказишни сўраган, бироқ у бир йил ўтиб фронтда ҳалок бўлган, Харли эса тирик қайтиб, 1934-йилда саратондан вафот этган.
Австралия соҳилида тарихий топилма аниқланди. 28 октябрь куни Ғарбий Австралиянинг Эсперанс шаҳри яқинидаги Уортон-Бич пляжида Браунлар оиласи чиқиндиларни йиғиш чоғида ичида хатлар бўлган шиша идишни топди, деб хабар берди Associated Press.
Schweppes ичимлиги учун ишлатилган шиша ичида 1916 йил 15 августда ёзилган иккита хат бўлиб, улар 27 ёшли Мальколм Невилл ва 37 ёшли Уилям Харли томонидан ёзилган. Ҳар икки аскар Биринчи жаҳон уруши пайтида HMAT A70 Ballarat кемасида хизмат қилган.
Маълум бўлишича, хат юборилганидан бир йил ўтиб Невилл фронтда ҳалок бўлган, Харли эса тирик қайтиб, 1934 йилда саратондан вафот этган. Невилл шишани топган одамдан унинг мактубини онасига етказишни илтимос қилган.

Деб Брауннинг таъкидлашича, шиша сувда узоқ сузмаган — тўлқинлар уни қирғоққа чиқарган ва у аср давомида қум остида сақланиб қолган. Ҳатто қоғозлар ҳўл бўлганига қарамай, матн аниқ ўқиладиган ҳолатда қолган.
Харлининг набираси Энн Тернер бу воқеани “мўъжиза” деб атаган. Мутахассислар бу топилмани Биринчи жаҳон урушидаги инсон тақдирларини ёдга солувчи тарихий ёдгорлик сифатида баҳоламоқда.






























Изоҳлар 0
…