
АҚШ президенти Барак Обама Европа Иттифоқини Минск келишувлари тўлалигича бажарилмагунига қадар Россия нисбатан жорий қилинган иқтисодий ва сиёсий чекловларни сақлаб қолишга чақирди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
“Россия Минск келишувлари шартларини бажармагунига қадар чекловлар ҳозирги даража ва миқёсда сақлаб қолиниши керак”, – деган Обама Италия бош вазири Маттео Ренци билан ўтказилган учрашув якунларига кўра ташкил этилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, у Европа Иттифоқининг навбатдаги саммитида Россияга нисбатан санкцияларни сақлаб қолиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилган.
Reuters агентлигининг эслатиб ўтишича, 20 март куни Европа Кенгаши президенти Дональд Туск Иттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарлари санкцияларни сақлаб туришга рози бўлганлигини айтиб ўтган эди.