
АҚШнинг президенти Дональд Трамп Нигерия ҳукуматини кескин огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, агар мамлакат раҳбарияти насроний аҳолига қарши зўравонликка йўл қўйишни тўхтатмаса, Америка ҳукумати барча ёрдамни бир зумда тўхтатади.
“Нигерия ҳукумати насронийларни ўлдиришга кўз юмишда давом этса, АҚШ ёрдамини тўхтатиб, ислом экстремистларини йўқ қилиш учун қуролли кучларини юбориши мумкин”, — деб ёзган Трамп ўз баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги “шармандагарчиликка айланган вазият”ни тузатиш учун қатъий чоралар кўриш вақти келган. Шу билан бирга, Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигига эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриш ҳақида кўрсатма берганини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.