
Бразилиянинг Рорайма штатидаги қамоқхонада кўтарилган исён туфайли камида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Исён сабаблари ҳозирча маълум эмас. Экспертлар Бразилия қамоқхоналаридаги ғалаёнлар асосан жиноий гуруҳлар можаролари туфайли юз беришини таъкидламоқда.
Ушбу тартибсизликлар Бразилиянинг Манаус шаҳридаги шунга ўхшаш ҳодисадан атиги 5 кун ўтиб юз берди. Ўшанда 56 киши ғалаён қурбони бўлган ва шу тариқа қамоқхонадаги муштлашув туфайли 111 нафар маҳбус ҳалок бўлган 1992 йилдан кейинги энг катта исёнга айланганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар