
Москвадаги Рождество туни нафақат бу йилги қиш мавсумининг энг совуқ туни бўлди, балки метеорологик кузатувларга кўра, сўнгги 120 йилдаги энг совуқ тун сифатида рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақда Кун.уз сайти маълум қилмоқда.
"Москвада 29,9 даража совуқ қайд этилди. Вилоятлар бўйича энг паст ҳарорат Клин ва Дмитровда қайд этилди - 33,4 даража совуқ", - деди марказ мутахассиси.
"Фобос" маълумотларига кўра, якшанба кунидан пойтахтда ҳаво ҳарорати бироз кўтарила бошлайди.
Манбада таъкидланишича, сўнгги 120 йил ичидаги энг совуқ ҳарорат Рождество тунига тўғри келган. Мутлоқ рекорд эса 1881 йилда қайд этилган - ўшанда ҳаво ҳарорати 35 даража совуқ бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар