
Мали шимолида фаол ТикТок блогери Мариам Сиссе ўз фаолияти туфайли қурбон бўлди, деб хабар берди SCMP.
Маълумотларга кўра, Тонка шаҳрида 90 мингдан зиёд обуначига эга бўлган ёш блогер ўзини “жиҳодчи” деб атаган гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган ва кейинроқ қатл этилган.
Маҳаллий манбалар ва Сиссенинг оиласи унинг ўлдирилганини тасдиқлади. Айтилишича, у ҳудуддаги воқеаларни тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларда баҳам кўргани учун ҳужумчиларнинг нишонига айланган.
Шунингдек, блогернинг ТикТок орқали “Мали армиясига маълумот узатган” деган гумон билан айблангани ҳам маълум қилинди.
Бу фожиа мамлакатда блогерлар хавфсизлиги ва сўз эркинлиги масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Маҳаллий фуқаролар ижтимоий тармоқларда журналистлар ва контент яратувчиларни ҳимоя қилиш бўйича чора кўришни талаб қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!