
Америкалик блогер ва Гиннес рекордлари соҳиби Саманта Рамсделл яна ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди, деб ёзди “Metropoles”. Бу сафар у овқатни бир тишлашда юта олиши билан томошабинларни ҳайратга солди.
Фойдаланувчиларнинг бири ҳазил қилиб, “унинг стоматологи ҳар сафар бутун оғизни яхши кўра олади”, деб ёзган бўлса, бошқалар бу видеолар сунъий интеллект орқали яратилган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Саманта ўз фаолиятини 2019 йилда бошлаган, аммо пандемия пайтида оғиз ҳажмини намойиш қилган видеолари орқали машҳур бўлган. У аввал бу хусусиятини камчилик деб ҳисоблаган, кейин эса ўзгача қиёфасини қабул қилиб, уни ютуқка айлантирган.
Гиннес рекордлар китоби маълумотига кўра, унинг оғзи 6,52 сантиметргача чўзилади — бу аёллар орасидаги энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Рамсделл оғзига бир неча бургер ёки катта олма сиғдира олади.
У TikTok’daги комедик видеолари орқали оммалашган, ундан аввал эса сотувчи ва саҳна комиги сифатида фаолият юритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.