11 январь куни миллиардер тадбиркор ва республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп ўзининг илк расмий матбуот анжуманини ўтказди. Оқ уйнинг бўлғуси хўжайини ташқи ва ички сиёсатга доир саволларга жавоб қайтарган, танқидчилари ҳамда ўзига нисбатан "фош қилувчи" ҳужжатларнинг эълон қилинишига муносабатини билдирган. Бу ҳақда РИА "Новости"га асосланиб Кун.уз хабар қилмоқда.
Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлар Трампга Россия билан бўлғуси муносабатлар хусусида кўплаб саволлар беришган. Республикачи президент сайловолди кампанияси чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш фикрини илгари сурган ва Россия президенти Владимир Путин билан бу муаммони ҳал этишга уринишини таъкидлаган эди.
Трамп бу фикрини яна бир бор такрорлаган. "Билмайман, Путин билан келиша оламанми, йўқми, аммо шунга умид қиламан", — деган Трамп. Унинг таъкидлашича, Москва ИШИД гуруҳига қарши курашда ёрдам бера олади.
Шу билан бирга, у "reboot" (қайта кучайтириш) сўзини Америка-Россия муносабатларига қўллашни истамаган. "Бундай тугма йўқ. Биз ё келишамиз ёки йўқ", — деган сайланган президент.
Трампнинг қўшимча қилишича, у Россияга нисбатан қатъиятлироқ сиёсат юрита олади. "Ҳиллари Клинтон Трампга қараганда Путин билан қатъийроқ бўлганига ким ишонади?" — дея ўзининг қаттиққўл бўлишига ишора қилган Трамп.
"Аммо, Путинга Трамп ёқса, бу устунлик дейилади", — деб таъкидлаган сайланган президент.
У, шунингдек, киберҳужумлар муаммоси ва унинг атрофида бўлаётган машмашаларга ҳам ўз фикрини билдирган. Трампнинг таъкидлашича, АҚШ киберхавфсизлик рейтингида сўнгги 17-ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, унинг айтишича, АҚШдаги сайловолди кампанияси чоғида амалга оширилган киберҳужумларни Россиядан бошқа мамлакат ҳам амалга оширган бўлиши мумкин.
Трампнинг ёдга олишича, 2015 йилда хакерлар Америка давлат идораларининг тизимларига ҳужум қилиб, 22 млн кишининг шахсий маълумотларини ўғирлаган эди. "Ўшанда, 22 миллион маълумотни ўғирлатдик, аммо ундан катта шов-шув ясалмади. Балки, бунинг ортида Хитой тургандир", — деган Трамп. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди