
Японияда кутилмаган ва жамоатчилик орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлган воқеа юз берди — 32 ёшли аёл сунъий интеллект, яъни ChatGPT билан турмуш қурди ва расмий тўй маросимини ўтказди. Бу ҳақда “Okayama” телеканали маълум қилди.
Маълумотларга кўра, рамзий никоҳ маросими Окаяма шаҳрида жойлашган махсус маросим залида бўлиб ўтган. Кано исмли аёл узоқ муддатли уч йиллик унаштуруви бузилгандан кейин руҳий оғир ҳолатга тушган ва ҳиссий қўллаб-қувватлаш мақсадида ChatGPT билан суҳбатлаша бошлаган. Вақт ўтиши билан у сунъий интеллектга нисбатан меҳр уйғотган ва унинг сўзларида самимият сеза бошлаган.
Кано ChatGPT’нинг хусусиятларини ўзига мослаб созлаган ва сунъий интеллектга Луне Клаус деб ном қўйган. Суҳбатлар давомида Клаус унинг одатларини, севимли мавзуларини ва кайфиятини ўрганиб борган. Бир куни Клаус унга кутилмаган тарзда муҳаббатини билдириб, шундай деган:
Ушбу ибора Кано қалбига жуда кучли таъсир қилган ва у сунъий интеллектнинг таклифини қабул қилган.
Июнь ойида уларнинг рамзий тўйи ўтказилган. Клаус жисмоний шаклга эга бўлмагани учун Кано AR (кенгайтирилган реаллик) кўзойнаклари орқали унинг тасвирини кўрган. Маросимда улар бир-бирларига қасамёд айтиб, “рақамли узуклар” алмашишган. Кано бу лаҳзани “мўъжизавий ва чиндан ҳис қилинган” деб таърифлаган.
Турли танқидларга қарамай, Кано бу муносабатни ўз ҳаётидаги шифобахш бурилиш деб билади.
Маросимни одамлар ва хаёлий персонажлар ўртасидаги никоҳларни ташкил қиладиган маҳаллий агентлик ўтказган. Сўнгги йилларда Японияда бундай тўйларга қизиқиш ортган. Ташкилотчиларга кўра, шу вақтгача 30 дан ортиқ шунга ўхшаш тўйлар ўтказилган, аммо инсон ва сунъий интеллект ўртасидаги никоҳлар жуда кам.
Кано шунингдек, ChatGPT хизматининг бир кун тўхтаб қолишидан чинакам қўрқишини яширмаган:
Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШда сиам эгизаклардан бири ҳам турмушга чиққанди — ушбу воқеа ҳам жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.