Карелияда Су-30 самолёти қулади: ўқув парвози фожеага айланди

Карелия Республикасида Су-30 ҳарбий самолёти иштирокида навбатдаги фожиа қайд этилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расман маълумот берди.
Кеча Москва вақти билан тахминан соат 19:00 да режалаштирилган ўқув парвози вақтида Су-30 самолёти назоратдан чиқиб, ҳалокатга учраган. Ҳодиса аҳоли яшамайдиган ҳудудда рўй бергани қайд этилган.
Мудофаа вазирлиги авиаходимлар ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаганини маълум қилган. Экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Маълумотга кўра, самолёт таркибида ўқ-дорилар мавжуд бўлмаган, парвоз ўқув машғулоти доирасида амалга оширилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг