Трамп маслаҳатчиси Зеленскийни “коррупцияга ботган раҳбар” деб атади

Доналд Трампнинг яқин маслаҳатчиларидан бири Стив Кортес Владимир Зеленский ва Андрей Ермакни “коррупсияга ботган раҳбар” деб атади. У бу фикрини Х ижтимоий тармоғидаги чиқишида билдириб, Украина сиёсий элитаси Америка учун ишончли шерик эмаслигини таъкидлади. Кортес Украина ҳукуматини АҚШ манфаатлари нуқтайи назаридан хавфли ва ишончсиз томон деб баҳолаб, Вашингтоннинг Киевга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган Стив Кортес Украина раҳбари Владимир Зеленский ва Президент девони бошлиғи Андрей Ермакни “коррупцияга ботган раҳбар” деб атади. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғидаги чиқишида баёнот берди.
Кортеснинг таъкидлашича, Украина сиёсий элитаси Америка учун ишончли шерик сифатида кўрилмайди. Унинг фикрича, ҳатто Зеленскийни доим ҳимоя қилиб келган Ғарб медиа манбалари ҳам мамлакатда порлаётган навбатдаги коррупция можаросини яшира олмаяпти.
Собиқ маслаҳатчи Украина ҳукуматини АҚШ манфаатлари нуқтаи назаридан хавфли ва ишончсиз томон сифатида баҳолаб, Вашингтоннинг Киевга нисбатан юритаётган сиёсатини қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.






























Изоҳлар 0
…