
29 ёшли москвалик аёл эрининг хиёнатини тасодифий тарзда эшитилган “секс учун қўйиладиган мусиқа” орқали билиб қолди. Бу ҳақда Baza телеграм-каналига таяниб Pravilamag хабар берди.
Каналнинг ёзишича, эркак хотинига хизмат сафарига кетаётганини айтган, бироқ аслида Торжокдаги маъшуқасининг олдига борган.
Бир пайт у ўз телефондаги овозли ёрдамчига “секс учун мусиқа қўй” деб буйруқ берган. Мазкур буйруқ унинг уйда қолган яна бир ақлли колонкасида ҳам овозли равишда такрорланиб, мусиқа баланд янграган. Хотини уйқудан уйғонган ва вазиятни тушуниб етган.
Baza’нинг ёзишича, эркак уйга қайтгач, хотини уни ёлғон ва хиёнатда айблаган, натижада у барчасини тан олган. Аёл эса ундан ажралиш учун ариза берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.