date

Мадина яқинидаги автоҳалокат зиёратчилар учун фожеага айланди

Мадина яқинидаги автоҳалокат зиёратчилар учун фожеага айланди

Мадинада автоҳалокат оқибатида зиёратчилар куйиб кетди. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳри яқинида умра зиёратчилари ҳаракатланиб кетаётган автобус дизель танкери билан тўқнашгани натижасида камида 42 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди, деб хабар берди “Hindustan Times”.

Маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганлар орасида камида 16 нафар Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридан бўлган фуқаролар бор. Йўловчи автобуси тўлиқ ёнгани сабабли марҳумларнинг шахсини аниқлаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Расмийларга кўра, бу жараён қийин кечмоқда, чунки авария жуда кучли бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси маҳаллий вақт билан тахминан соат 1:30 да Мадинадан 160 км узоқликда жойлашган Муфриҳат шаҳри ҳудудида содир бўлган. Автобусда 43 нафар йўловчи бўлгани ва ҳозирча фақат бир киши тирик қолгани тахмин қилинмоқда.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар ушбу фожеадан қайғуда эканини билдириб, марҳумлар оилаларига чуқур ҳамдардлик йўллаган. Унинг айтишича, Риёддаги Ҳиндистон элчихонаси ва Жиддадаги консулхона жабрланувчилар ҳамда уларнинг қариндошларига барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда.

Фожеадан сўнг Ҳиндистоннинг Жиддадаги элчихонаси жабр кўрганлар оилалари учун махсус ишонч телефонини ишга туширди. Ҳайдаробод депутати Асадуддин Овайси ҳам элчихона билан боғланиб, ҳалок бўлганларнинг шахсини тезроқ аниқлаш ва жасадларни мамлакатга қайтариш масаласини тезлаштиришни сўраган.

У ўз мурожаатида: “Кимдир тирик қолган бўлса, унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилишини, марҳумлар эса муваффақиятли ҳолда Ватанга етказилишини сўрайман”, дея таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мадина яқинидаги автоҳалокат зиёратчилар учун фожеага айланди