
Халқаро электралоқа иттифоқининг ҳисоботида айтилишича, охирги бир йилда яна 240 миллионга яқин инсон интернетга уланди. Энди Ер юзида тахминан 6 миллиард киши, яъни аҳолининг тўртдан уч қисми онлайн.
Шу билан бирга, 2,2 миллиард одам ҳануз интернетга кира олмайди. Бу рақам рақамли тенгсизликнинг ҳали ҳам жиддийлигини кўрсатади.
Ҳисоботга кўра:
— юқори даромадли мамлакатларда 94% аҳоли интернетда,
— паст даромадлиларда эса атиги 23%.
Шаҳарда яшовчилар (85%) қишлоқдагиларга (58%) нисбатан анча фаол. Эркаклар 77%, аёллар эса 71% даражада онлайн.
5G тармоқлари бўйича ҳам катта фарқ бор: юқори даромадли давлатларда қамров 84% бўлса, камбағал мамлакатларда атиги 4%.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йил январь–август ойларида интернетдан фойдаланувчилар улуши 94,2% ни ташкил этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.