date

Трамп маъмурияти Украина бўйича яширин тинчлик режасини муҳокама қилмоқда

Трамп маъмурияти Украина бўйича яширин тинчлик режасини муҳокама қилмоқда

АҚШдаги сиёсий саҳна яна жонланди — Дональд Трапм маъмурияти Украинадаги уришни тўхтатишга қаратилган янги, махфий дипломатиk ташаббус билан Россия президенти билан сукутда музокара бошлагани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Американинг нуфузли Axios портали 19 ноябр куни тарқатган хабарга кўра, бу жараёнда икки давлат мансабдор шахслари фаол иштирок этмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, Трамп маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган 28 банддан иборат махсус тинчлик лойиҳаси Украинадаги можарони босқичма-босқич бартараф этишга қаратилган. Ҳужжат тўрт асосий йўналишни ўз ичига олади: Украинада барқарор тинчлик ўрнатиш, хавфсизлик кафолатлари бўйича янги механизмлар, Европада хавфсизлик архитектурасини қайта кўриб чиқиш ва Вашингтоннинг Москва ҳамда Киев билан келгуси дипломатик муносабатларини янгича шакллантириш.

Айни пайтда, Трампнинг махсус вакили сифатида иш олиб бораётган Стивен Уиткофф мазкур режа устида фаол ишламоқдa. У бир неча ҳафта аввал Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан АҚШда узоқ муҳокамалар ўтказган.

Маълумотларга қараганда, Дмитриев 24–26 октябрь кунлари Майамига келиб, уч кун давомида Уиткофф ва Трамп жамоаси вакиллари билан бир қатор ёпиқ учрашувларда қатнашган. У ўзининг X (аввалги Twitter) тармоғида ушбу учрашувлар “самарали, мазмунли ва тинчлик йўлида янги босқич” эканини таъкидлаб, иқтисодий ҳамкорлик ва савдо соҳасида ҳам баъзи таклифлар муҳокама қилинганини маълум қилган.

Шу билан бирга, Axios тинчлик режасининг тўлиқ тафсилотлари ёпиқ ҳолатда қолганини, айниқса Украина ҳудудларига доир масалалар ва томонларнинг аниқ позициялари очиқланмаганини қайд этади. Аммо порталнинг янги хабарига кўра, Россия ва АҚШ яқин вақт ичида навбатдаги маҳкумлар алмашинуви имконини ҳам муҳокама қилган.

Айни пайтда экспертлар бу жараённи АҚШнинг янгиланган ташқи сиёсат стратегияси, шунингдек, Трампнинг Ғазо секторидаги кескин вазиятни юмшатишдаги сўнгги фаол ҳаракатларидан илҳомланган янги дипломатик қурол сифатида баҳоламоқда.

Ҳозирча режанинг очиқ-ойдин бандлари эълон қилинмаган бўлса-да, Вашингтон ва Москва ўртасидаги бундай фаол мулоқот Украина атрофидаги уришда янги саҳифа очиши мумкинлиги ҳақида сўзлар тобора кўпаймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп маъмурияти Украина бўйича яширин тинчлик режасини муҳокама қилмоқда