Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида жойлашган бинода юзага келган ёнғин оқибатида камида 30 нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлди. Иншоот кейинчалик қулаб тушган. Бу ҳақда "Press TV"га асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
Расмий манбалар маълумотига кўра, вайроналар остида 50-100 нафар инсон қолаётган бўлиши мумкин. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келишган, улар итлар ёрдамида тирик қолганларни топишга ҳаракат қилмоқда. Эрон телевидениеси томонидан намойиш этилган кадрларда қулаган кўп қаватли бино ёнидаги иморат ҳам жиддий зарар кўргани тасвирланган.
Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Теҳрон ҳокими Балер Галибаф ҳам ҳодиса юз берган жойга етиб келган.
Аввалроқ Tasnim агентлиги бинода юзага келган ёнғин туфайли 40 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олгани ҳақида хабар берганди.
Маълумот учун, “”Пласко” савдо марказида ёнғин маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8 да чиққан. Олов бинонинг тўққизинчи қаватида юзага келган ҳамда мажмуанинг юқори қисмларига тезда тарқалган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш гуруҳлари 3,5 соат давомида уни ўчиришга ҳаракат қилишди. Ёнаётган бино 11:30 да қулаб тушди.
“Пласко” мажмуаси 1962 йилда қурилган бўлиб, Теҳроннинг энг баланд биноларидан бири ҳисобланарди. Савдо марказида кийим-кечак ва оёқ кийими сотиш билан шуғулланган кўплаб дўконлар бўлган.
Айни дамда вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Қайта ёнғин чиқиш хавфи бор. Шаҳар марказида кучли тутун туфайли автомобиллар ҳаракати мураккаблашган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”