10:45 / 21.01.2017
5 949

Дональд Трамп президентлигини қандай ваъдалар билан бошлади

Дональд Трамп президентлигини қандай ваъдалар билан бошлади

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп Капитолий биноси майдонида қасамёд қилганидан сўнг, илк расмий маърузасини қилди. Трамп, даставвал, ҳокимиятни силлиқ топширишга ҳисса қўшгани ва АҚШга хизмат қилгани учун Барак ва Мишель Обамаларга миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг, маърузасининг асосий қисмига ўтди, деб ёзади Кун.уз сайти.

АҚШ бошқаруви Америка халқига қайтади

45-президентнинг таъкидлашича, у ҳокимиятни Вашингтондан халқга қайтаради. Трамп, шунингдек, Америка учун янги ривожланиш йўлини танлашини билдирди.

"Вашингтон гуллаб яшнади, бироқ, унинг бойликлари халқ билан тақсимланмади", - деди АҚШнинг янги президенти. – Мамлакатимизнинг унутилган фуқаролари, бошқа унутилмайди".

Унинг айтишича, "қайси партия ҳукуматни назорат қилиши муҳим эмас, халқ ҳукуматни назорат қилаяптими, йўқми, шу нарса муҳимдир". Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ халқи мамлакатнинг ҳақиқий бошқарувчисига айланади.

Америка вайрон бўлишдан тўхтайди

Дональд Трампнинг уқдиришича, одамлар яхши ишга эга бўлишни ва яхши таълим олишни истайди. Унинг баёнотига кўра, вайрон бўлаётган Американинг барбод бўлиши бугундан тўхтайди.

Трамп илк маърузасида, шунингдек, Америка армияси ҳолдан тойганини таъкидлади. "Америка, ўз хавфсизлигини таҳдид остига қўйган ҳолда, бошқа мамлакатлар чегараларини ҳимоя қилди. Бироқ, булар ўтмишда қолди", - деди Американинг янги давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бундан аввал, ҳеч ким Америка ишчилари, оддий фуқаролари ва уларнинг фаровонлиги ҳақида қайғурмаган. "Биз бошқа мамлакатларни бой қилдик, мамлакатимиз бойлиги эса, якунланиб бораверди", - деди Трамп.

Трамп сўнгги нафасигача АҚШ учун курашади

Американинг 45-президенти АҚШ манфаатлари учун "сўнгги нафасигача" курашишини таъкидлади. "Биз, америкаликлар, бугун мамлакатимизни тиклаш бўйича буюк миллий чоралар кўришга киришамиз", - дея баёнот берди Трамп маърузасида.

Америка биринчи ўринда

У, бутун дунёни, АҚШ учун "Америка – биринчи ўринда" эканини тушуниб олишга ундади. Американинг янги етакчисига кўра, АҚШ эндиликда иккита: "Америка маҳсулотини харид қилиш, америкаликларни ёллаш" қоидасига амал қилишни бошлайди. Трампнинг ваъда беришича, АҚШ қайтадан буюк ва бой давлатга айланади.
"Қуруқ гаплар вақти ўтди", - деб таъкидлади Трамп.

Трампнинг сўзларига кўра, у сиёсатчиларнинг нолишига, шунчаки гапириб, ҳеч нарса қилмаслигига йўл қўймайди.

АҚШ бошқа мамлакатларга ҳукмини ўтказмайди

Бир йил муқаддам, президент бўлишига ҳеч кимнинг кўзи етмаган Дональд Трамп тантанали қасамёд қилиш маросимида баёнот берганидек, АҚШ дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳукмини ўтказишга уринмайди. Унинг айтишича, эндиликда, Вашингтон барча давлатлар билан, улар ҳам ўз миллий манфаатларига эга экани ва ўша манфаатларни ҳимоя қилишлари лозимлигини тан олган ҳолда, дўст бўлишга ҳаракат қилади. "Биз ҳеч кимга ўз турмуш тарзимизни тиқиштирмаймиз. Яхшиси, у бошқалар учун намуна бўла қолсин", - деди Трамп, инаугурациядан сўнгги илк нутқида.

АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп маърузасини ўзининг машҳур шиори билан якунлади: "Американи яна буюк қиламиз!".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп президентлигини қандай ваъдалар билан бошлади