date

Нью-Йорк аукционида Ван Гог картинаси рекорд нархга сотилди

Нью-Йорк аукционида Ван Гог картинаси рекорд нархга сотилди

Нидерландиялик буюк рассом Винсент Ван Гогнинг яна бир ноёб асари дунё бозорини ҳайратда қолдирди. Нью-Йоркда ўтган Sotheby’s аукционида рассомнинг “Париж романлари тўпламлари ва стакандаги атиргуллар” деб номланган картинаси 62,7 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда NL Times маълум қилди.

Маълумотларга қараганда, асарни машҳур санъатшунос Пэтти Вонг қўлга киритган. Лотнинг якуний нархи кутилган баҳодан 35 фоизга юқори чиққан. Аукционгача Амстердамдаги Ван Гог музейи мутахассислари полотнони атрофлича ўрганиб, унинг асл нусха эканини расман тасдиқлаган.

Ван Гог бу асарни 1887 йилнинг ноябрь-декабр ойларида Парижда, акаси Тео билан бир хонада яшаган пайтида чизган. У даврда рассом француз ҳаёти, ранглари ва санъати таъсирида янада эркин ва жўшқин услубни шакллантиргани айтилади.

Кўпчилик санъат мухлислари бу нархни Ван Гогнинг бетакрор ижодига бўлган қизиқиш янада ошганининг навбатдаги исботи сифатида баҳоламоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йорк аукционида Ван Гог картинаси рекорд нархга сотилди