
Ҳиндистонда поезднинг 7 вагони ва локомотиви рельслардан чиқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабарига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.
Таъкидланишича, ҳалокат қурбонлари сони ошиши мумкин.
Ҳиндистон темир йўллар вазири Суреш Прабху вазиятни ўз назоратига олган. У амалдорларга воқеа жойига чиқиб, тезлик билан қидирув-қутқарув операциясини ўтказишни таъминлашни буюрди.
"Барча қутқарув ва ёрдамчи хизматлар зудлик билан сафарбар қилиниши керак", деб айтган вазир.
Аввалроқ Бхубанешвар шаҳрига кетаётган поезд Кунеру станцияси яқинида рельслардан чиқиб кетгани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар