date

Болалар хавфсизлиги учун: Малайзияда ижтимоий тармоқларга 16 ёшдан кириш тақиқланади!

Болалар хавфсизлиги учун: Малайзияда ижтимоий тармоқларга 16 ёшдан кириш тақиқланади!

Малайзияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тартибига катта ўзгаришларга ҳозирлик кўрилмоқда. Мамлакат ҳукумати 16 ёшга тўлмаган шахсларга ижтимоий тармоқларда янги саҳифа очишни чеклаш режасини эълон қилди. Бу муҳим янгилик 2026 йилдан бошлаб амал қилиши кутиляпти.

Онлайн хавфсизлик – асосий мақсад

Малайзия алоқа вазири Фаҳми Фозилнинг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамаси болаларни виртуал хавфлардан ҳимоялашга йўналтирилган бу ташаббусни маъқуллаган. Ҳукумат қарорни онлайн-буллинг, фирибгарликка жалб қилиш, салбий мазмундаги материалларнинг тарқалиши ва шахсий дахлсизликнинг бузилиши каби хавфлар кескин ошгани билан изоҳламоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, амалдаги ёш назорати чоралари етарлича самарали бўлмаганлиги вазиятни қатъийлаштиришни талаб қилди.

Техник ва ҳуқуқий тасдиқлаш кутилмоқда

Режа 2026 йил бошидан кучга кириши мўлжалланган бўлса-да, бу ҳали тўлиқ қонуний жиҳатдан мажбурий ҳужжат эмас. Ҳозирча бу ҳукумат томонидан тасдиқланган, ҳуқуқий шаклда мустаҳкамланиши керак бўлган режадир.

Жорий йил январ ойидан бошлаб, Малайзияда 8 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга платформалар лицензия олиши ва ёшни тасдиқлаш тизимини йўлга қўйиши талаб этилмоқда, бу бўлажак чеклашга тайёргарлик қадамидир.

Қайд этиш жоизки, бу борада Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Болалар хавфсизлиги учун: Малайзияда ижтимоий тармоқларга 16 ёшдан кириш тақиқланади!