
АҚШ президентининг махсус элчиси Дэн Дрисколл бугун Абу-Даби шаҳрида Россия вакиллари билан музокара олиб бормоқда. Politico нашрининг манбаларга таяниб ёзишича, учрашувларнинг асосий мавзуси – Доналд Трампнинг урушни тўхтатишга қаратилган тинчликка эришиш дастури ҳисобланади. Дрисколл 24 ноябрь куни кечқурун Абу-Дабига етиб келган ва бугун яна бир музокара ўтказилиши кутилмоқда.
Украина эътирозидан кейинги ўзгариш
Абу-Дабидаги мулоқотларда Дрисколл АҚШ позициясини ифодаловчи ягона юқори мартабали расмийдир, чунки Женевада украинлар билан музокара олиб борган бошқа вакиллар аллақачон Вашингтонга қайтган. Дрисколл Россия делегацияси билан учрашувга Украина томонининг эътирозларидан кейин тузатишлар киритилган, такомиллаштирилган янги версия – 19 банддан иборат тинчлик режаси билан йўл олди.
Қайси бандлар олиб ташланди?
ОАВ манбаларига кўра, янги версиядан энг баҳсли бандлар чиқариб ташланган. ABC News'нинг таъкидлашича, унда Украина қуролли кучлари сонини қисқартириш ва можаро пайтидаги ҳаракатлар учун тўлиқ амнистия ҳақидаги талаб йўқ. Шунингдек, Европа Иттифоқининг қатъий қаршилиги туфайли Россиянинг музлатилган активларидан фақат 100 миллиард долларни Украина тикланишига йўналтириш ҳақидаги банд ҳам олиб ташланди. Politico'нинг ёзишича, ҳудудий масалалар режа дастур доирасидан четга олинган ва улар Трамп ва Зеленский ўртасидаги мулоқотга қолдирилган.
Олиб ташланган ёки кескин ўзгартирилган баҳсли бандлар (9 банднинг мазмуни)

Келишув ва раддия
Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеров Женевадаги музокараларда АҚШ ва Украина режа бўйича «умумий келишув»га эришганини маълум қилди. Бироқ, Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ ҳали Россияни режанинг янги версияси билан расман таништирмаганини билдирди. Шунга қарамай, у дастлабки 28 бандлик режани «музокаралар учун жуда яхши асос» деб ҳисоблашини тасдиқлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.