Италиянинг Болонья шаҳри дастлабки тергов суди Туркия президентининг ўғли Билол Эрдўғанга нисбатан очилган ишни архивга топширишга қарор қилди. Билол Эрдўған бу иш бўйича пул ювишда гумон қилинганди, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.
Билол Эрдўған 2015 йил кузида оиласи билан Болоньяга келган. У бу ерда Жонс Хопкинс университетида докторлик диссертациясини ёзган. 2016 йил февралда эса унга қарши туркиялик тадбиркор Мурат Хакан Узаннинг аризасига кўра тергов бошланган. Узан Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг сиёсий рақиби ҳисобланади ва Францияда яшайди. Тадбиркор италян ҳукуматидан Билол Эрдўған Италияга олиб келган пулларнинг келиб чиқишини аниқлашни сўраган. Ишнинг очилиши Билолни Италияни тарк этишга мажбур қилган.
Декабрда тергов Узанни кўрсатма беришга чақирган. Прокуратура Узаннинг судга келмагани асосида судга ишни архивга топширишни, яъни моҳиятан уни ёпиш ҳақида ариза берган.
Бу Италия ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг Билолга қарши терговни тўхтатишга биринчи уринишлари эмас. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди