date

Имрон Хон қамоқхонада вафот этдими?

Имрон Хон қамоқхонада вафот этдими?

Афғонистоннинг айрим оммавий ахборот воситалари 26 ноябрь куни Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон Адиала қамоқхонасида вафот этгани ҳақида тарқатган хабарлари қўшни мамлакатда катта шов-шув келтирди. Ўша манбалар сиёсатчи “сирли тарзда” ҳаётдан кўз юмгани ва унинг жасади қамоқхона ҳудудидан олиб чиқилгани ҳақида хабар берилган.

Бироқ ушбу маълумот ҳозирча Покистон ҳукумати, Адиала қамоқхонаси маъмурияти ва Имрон Хон етакчилик қилган Покистон Техрик-е-Инсаф (PTI) партияси томонидан тасдиқланмади. Халқаро ахборот агентликлари ҳам бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермагани ҳолатнинг янада ноаниқлигини сақлаб турибди.

Хабарлар тарқалиши ортидан ижтимоий тармоқларда тўполон авж олди: Имрон Хоннинг тарафдорлари ва унинг яқинларидан бўлган фуқаролар қамоқхона атрофига тўпланаётгани ҳақидаги постлар тез суръатда оммалашди.

Маълумот ўрнида, Имрон Хон бир нечта жиноят иши доирасида судланган ҳолда қамоқда олинганди. Сўнгги йилларда унинг соғлиги ёки ҳатто “ўлими” ҳақида бир неча марта ёлғон маълумотлар тарқалган ва улар кейин расман рад этилган.

Ҳозирча хабарнинг ҳақиқийлиги номаълум бўлиб турибди, шу боис расмий идоралардан тасдиқ ёки рад этиш кутилмоқда. Покистон жамоатчилиги эса вазиятга ойдинлик киришини талаб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Имрон Хон қамоқхонада вафот этдими?