11:47 / 28.01.2017
5 928

Барселонада сайёҳлар оқими чеклаб қўйилди

Барселонада сайёҳлар оқими чеклаб қўйилди

Барселона маъмурияти шаҳар марказида сайёҳлар оқимини чеклаб қўйди. Бу ҳақда El Pais нашрига асосланиб Кун.уз сайти ёзмоқда.

Ҳужжатга кўра, Барселона 4 ҳудудга бўлинади.

Биринчи – тарихий ҳудудда меҳмонхоналар сони қисқаради. Иккинчисида меҳмонхоналар сони аввалгидек қолади. Яна иккита ҳудуд яратилиб, бу ерда сайёҳларни жойлаштириш жойлари кўпаяди. Барселона раҳбарияти янги меҳмонхоналарни шаҳар четида қуришни таклиф қилмоқда, уларни марказда қуриш эндиликда тақиқланади.

Бундан ташқари, шаҳар раҳбарияти сайёҳларни жойлаштиришга янги лицензияларни беришни тақиқлаб қўйди.

Шаҳар ҳокимиятининг бу қарорини шаҳарликлар ҳам, сайёҳлик соҳаси вакиллари ҳам танқид қилишди. Уларнинг фикрича, бу ташаббус шаҳар иқтисодиёти, янги иш ўринлари яратиш сиёсатига зарар етказади, инвестицияларни қочиради ва ҳуқуқий мавҳумликни яратади. 2014 йил маълумотларига кўра, сайёҳлик соҳаси Барселона ялпи ички маҳсулотининг 12 фоизини ташкил қилган.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, 2016 йилда Барселонага келган сайёҳлар сони 32 млн кишини ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Барселонада сайёҳлар оқими чеклаб қўйилди