
Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида 28 январь куни бўлиб ўтган телефон суҳбати икки йирик давлатлар ўртасидаги янги саҳифани очди. Суҳбат чоғидаги айрим фактлар расмий Кремль томонидан маълум қилинди, дейилади "Водиймедиа" да.
"Суҳбат чоғида икки томон ҳам Россия ва Америка ўзаро алоқаларини барқарорлаштириш ва ривожлантириш борасида фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини намойиш қилди. Энг асосий хавф – халқаро терроризмга қарши курашда ҳаракатларни бирлаштириш устувор мақсад қилиб белгиланган. Президентлар Россия ва Американинг ИШИД ҳамда Суриядаги бошқа террористик гуруҳларни йўқ қилиш борасидаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватлашди", – дейилади хабарда.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Араб-Исроил низоси, Эрон ядро дастури атрофидаги ва Корея ярим оролига оид вазиятлар борасида сўз юритишди.
"Бу ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш келишиб олинди", – дейилган хабарда.
Бундан роппа-роса икки ҳафта бурун матбуотда Америка томонидан дунёнинг ҳар икки гигант давлатларининг муносабатлари тўғрисида яна бир расмий муносабат билдирилганди. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп рус-америка муносабатларига янгича қараш таклиф этишга тайёрлигини маълум қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар