22:14 / 30.01.2017
7 184

Дональд Трамп ва Рим папасини нима боғлаб туради?

Дональд Трамп ва Рим папасини нима боғлаб туради?

Politico Американинг янги президенти "исёнкор" Дональд Трамп ва "сиёсий фаол" Рим папаси Францискни нима боғлаб туриши ҳақида мақола чоп этди, деб маълум қилади "Kun.uz".

"Дональд Трамп глобаллашувга қарши чиқди ва содиқ издошлар кўнглини овлаш учун мисли кўрилмаган оммавий кампанияни йўлга қўйди - у буни кўпинча Twitter'да амалга оширди. Франциск тўғрисида ҳам худди шундай дейиш мумкин", - таъкидлайди муаллиф.

"У ҳам халққа кўпинча Трамп каби ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилади. Трамп каби ўз чиқишларида импровизацияга йўл қўяди. Трамп каби ўзи ҳеч қандай рўйхушлик бермайдиган "оломон"га дуч келишига тўғри келади", - дейилади мақолада.

Ватиканга ихтисослашган таҳлилчи Иакопо Скарамуццининг таъкидлашича, ҳозирги Папа учун популизм "ёмон сўз" эмас, чунки унинг маданий ва диний арконлари халқ ҳақидаги ўй-фикрларга асосланган. "Бироқ агар сен "халқ папаси" бўлсанг, у ҳолда муаммоларга дуч келасан, чунки шу халқнинг ўзи Трампга овоз берди", - дея қўшимча қилади эксперт.

"Оммага бир хил усулда таъсир кўрсатишига қарамай, бу икки инсоннинг сиёсий ваъдалари қарама-қаршидир. Уларнинг популизм версиялари сезиларли даражада фарқ қилади ва бу яқин ойларда улар ўртасида низо келтириб чиқариши мумкин", - дея тахмин қилади муаллиф.

Улар кўп масалаларда ҳамфикр эмаслар - миграциядан тортиб то Америка қадриятларигача. Хусусан, Франциск девор қуришга уринадиган инсон "насроний эмас"лигини таъкидлади. Трамп бунга ўзининг Facebook саҳифаси орқали муносабат билдирди - "Агар ИШИД Ватиканга ҳужум қилганда эди, Рим папаси АҚШни айнан миллиардер бошқаришини сўраб илтижо қилган бўлар эди".

Ҳозирча эса Франциск Трампга нисбатан "кузатувчи" позициясини эгаллади. El País нашрига берган интервьюсида у "вақтидан илгари ҳукм чиқаришни истамаслиги"ни ва АҚШнинг янги президенти нималар қилишини кўриш лозимлигини маълум қилган.

Жон Карр, Жоржтаун университетидаги католик дастур директори Crux нашрига берган интервьюсида дунёда рўй бераётган сўнгги ҳодисалар католикларни турли йўналишларга бўлинишга мажбур қилаётганини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп ва Рим папасини нима боғлаб туради?