date

2025 йил Ер учун тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлди

2025 йил Ер учун тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлди

Европанинг глобал исиш мониторинги 9 декабрь куни маълум қилганига кўра, 2025 йил сайёрадаги энг иссиқ йиллар қаторига кирди. “France24” хабарида айтиллишича, бу йиллик ҳарорат кўрсаткичи тарихдаги иккинчи энг иссиқ даражага етган.

Коперник иқлим хизматига кўра, 2025 йил 2023 йилдан кейинги энг иссиқ йил бўлиши кутилмоқда. Глобал ҳарорат саноатгача бўлган даврдан 1,5 °C га юқори экани яна бир бор тасдиқланди — бу Париж келишувида хавфли деб белгиланган чегара.

Коперникнинг иқлим стратегияси раҳбари Саманта Бургесс таъкидлашича, 2023–2025 йиллар орасидаги уч йиллик ўртача ҳарорат илк бор 1,5 °C дан ошиб кетди. Унинг айтишича, бу рақамлар иқлим ўзгариши қандай тезлашиб бораётганини яққол кўрсатади.

Коперник маълумотларида қайд этилишича:

— ўтган ноябр тарихдаги учинчи энг иссиқ ноябрь сифатида рўйхатга кирди;

— ўртача ҳарорат 14,02 °C бўлди;

— дунё ҳудудларининг кўпчилигида, айниқса Канада шимоли ва Антарктида атрофида одатдагидан юқори ҳарорат кузатилган;

— Россиянинг шимоли-шарқида эса аксинча кучли совуқ аномалиялари қайд қилинган.

Мутахассислар огоҳлантиради: ҳатто кичик температура ўзгаришлари ҳам иқлим тизимини беқарорлаштириб, бўронлар, тошқинлар ва ўрмон ёнғинлари каби офатларни тез-тез кучайишига сабаб бўлмоқда.

Иқлим ўзгаришининг асосий манбаи сифатида саноат инқилобидан буён катта миқдорда ёндириб келинаётган қазилма ёқилғилар ва иссиқхона газлари кўрсатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 2025 йил Ер учун тарихдаги энг иссиқ йиллардан бири бўлди