date

Германия Россияни киберҳужумда айблади

Германия Россияни киберҳужумда айблади
Германия ҳукумати Россияни 2024-йилда мамлакат ҳаво ҳаракати бошқарувига қилинган киберҳужумда айблади. Берлин бу масалада Россия элчисини чақириб, расмий норозилик билдирди. Германия расмийларига кўра, ҳужумни Россия разведкасига алоқадор хакерлар амалга оширган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳужум 2024-йил август ойида содир бўлган ва тизим ишига хавф солган. Ҳукумат бу воқеани мамлакат хавфсизлигига қарши қаратилган жиддий уриниш сифатида баҳоламоқда.

Шунингдек, Берлин Россияни феврал ойида бўлиб ўтган федерал сайловларга аралашишга ҳаракат қилганликда айблади. Расмийлар сохта видеолар ва ёлғон маълумотлар орқали сайлов жараёнига таъсир ўтказишга уринишлар бўлганини айтмоқда.

Германия энди Европа давлатлари билан бирга Россиянинг бу ишларига жавоб чораларини кўришини билдирди. Россия томони эса ҳозирча бу айбловларга муносабат билдирмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Германия Россияни киберҳужумда айблади